« Back

Нашр 10.08.2020 13:03

ЯНГИ КИТОБ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари (психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Қодиржон Абдураҳимов, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Жамшид Юсубов, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта ўқитувчи Жалолиддин Юсубов) томонидан олий таълим муассасалари фойдаланиш учун атамалар изоҳли луғати чоп этилди. Унда соҳага оид 400 дан ортиқ атама ва тушунчаларга изоҳ берилган.

photo_2020-08-10_13-05-38 Мазкур луғат "Yangi asr avlodi" нашриёти томонидан чоп этилган бўлиб, луғат олий таълим муассасаларида ўқиш ва иш юритиш жараёнида фойдаланиладиган атама ва тушунчалар изоҳига оид муҳим манба бўлиб, унда таълим тушунчаси, олий, унинг асосий мақсади, ўқув жараёни, илмий-тадқиқот фаолияти ва маънавий-маърифий ишлар, олий таълимнинг давлат таълим стандарти, олий таълим муассасаларининг турлари, аттестация ва аккредитацияси, олий таълим йўналишлари ва мутахассислари классификатори, олий таълим муассасасининг "Одоб ахлоқ қоидалари", олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларни малакасини ошириш ва уни шакллари, малака талаблари, масофавий таълим, олий таълимдан кейинги таълимга оид ва соҳага оид бошқа маълумотлар қисқа ва аниқ ёритилган.

Луғатдан талаба ва магистрлар, балки раҳбар ва бошқарув тизимидаги ходимлар, факультет деканлари, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, гуруҳ мураббийлари ва тадқиқотчилар ўқиш ва иш жараёнида фойдаланишлари мумкин.