« Back

Таълим 06.04.2020 12:57

КАРАНТИН ВАҚТИДА БИТИРУВ ИШЛАРИ ҲИМОЯСИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев карантин вақтида битирув ишлари қандай ташкил этилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

– Ўқув йилининг бу даврига келиб битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланган, – деди Ф.Бабашев. – Шундан келиб чиқиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (онлайн тест синовлари, онлайн ҳимоя ва бошқа шаклларда) ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Бугунги кунда талабаларимиздан асосий талаб карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда уйда ўқитувчилар томонидан берилаётган топшириқларни мунтазам бажариб бориш, китоб ўқиш ва ўқув режасидаги фанларни мустақил ўзлаштиришдир.

ЎзА