« Back

Уйда қолинг! 19.04.2020 12:51

Уйда ўтириб ҳам музейларга сайр қилинг...

Коронавирусга қарши курашишда аҳолининг уйда қолиши сўралмоқда. Улар вақтини мазмунли ўтказиши учун маданий-маърифий йўналишларда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Уйда ўтириб музейларга мобиль саёҳат қилиш имкони яратилгани ҳам фуқароларни қизиқтириши табиий.

– 3d.museums.uz электрон манзили орқали 13 музейга 3D форматда саёҳат қилиш имкони яратилди. Эндиликда ҳар бир фуқаро ўз мобиль телефони орқали музейларга саёҳат қилиши мумкин бўлади. Онлайн саёҳатда ҳар бир экспонатни алоҳида кўриб, у ҳақида маълумот олиш мумкин. Шу билан бирга, goskatalog.uz сайти орқали республикамиздаги барча музейларда сақланаётган экспонатлар тўғрисида маълумотлар жойлаштирилган, – деди Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева.

Гулноза БОБОЕВА