« Back

Ўзбек киноси 20.06.2020 13:02

“Фариданинг икки минг қўшиғи” халқаро фестивалга таклиф олди

Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Пусан халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф олди.

Осиёнинг энг йирик халқаро фестивалларидан саналган маданий тадбир 2020 йил 12-21 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Фариданинг икки минг қўшиғи” сўнгги 3 йилликда Пусанда намойиш этилаётган иккинчи ўзбек фильмидир. 2018 йилда Рашид Маликовнинг “Сабот” фильми ҳам ушбу фестивалда қатнашган эди.

ЎзА