« Back

Ўзбекистон давлат цирки 20.05.2020 12:01

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон давлат цирки ҳолати билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон давлат циркига ташриф буюришди.

Ташриф чоғида циркнинг бугунги ҳолатини кўздан кечирар эканлар, ундаги муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилди. Шу билан бир қаторда циркда сақланаётган ҳайвонлар ҳолати ва уларнинг яшаш жойларидаги санитария гигиена ҳолатлари ўрганилиб, бундан-да яхшилаш бўйича цирк директорига қатор кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон давлат циркини ривожлантириш, унинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, Европа стандартларига мослаштириш, қолаверса узоқ йиллар таъмирталаб ҳолатда бўлганлиги боис унга сарфланадиган харажатлар миқдори юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Улар Ўзбекистон давлат циркида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

ЎзА