« Back

Янги фильм 04.04.2020 12:10

“Илҳақ” фильмининг илк тақдимоти телевидение орқали ўтказилиши мумкин

Фильмни суратга олиш жараёни тугади, аммо картина устида ишлар давом этмоқда.

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов айтишича, карантин сабаб фильмнинг илк намойиши тор доирада ёки телевидение орқали ўтказилиши мумкин. Ижодий гуруҳ фильмни томошабинга ўз вақтида етказишни мақсад қилган.

Айни пайтда Иккинчи Жаҳон урушида бешта ўғлини йўқотган Зулфия Зокированинг фожиали тақдирига бағишланган фильмнинг мусиқий таркиби ёзиб олинмоқда. Фильмни таҳрирлаш ва дубляж қилиш жараёни давом этмоқда.

Томошабинлар 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида кинофильмни кўриши учун ишчи гуруҳ карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, илҳом билан ишламоқда.

Дилобар Маматова,
ЎзА