« Back

Янги китоб 03.06.2020 12:03

ЯНГИ КИТОБ: «Портобелло жодугари»

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи «Алкимёгар» асари билан довруғ қозонган машҳур ёзувчи Пауло Коэлъонинг «Портобелло жодугари» асарини қайта чоп этди.

Инсон ишонч билан яшаш учун жасоратни қаердан олади? «Портобелло жодугари» асарида ана шу саволга жавоб топиш мумкин. Асарда Руминияда лўли оиласида туғилиб, бейрутлик ўзига тўқ хонадонда улғайган Ширин Ҳалилнинг муҳаббат, азоб, машаққат ва мураккабликлар гирдобида Афинага айланиши маҳорат билан тасвирланган.

Асарни Шуҳрат Саттаров таржима қилган. Китоб Наврўз Бекмурод муҳаррирлигида нашрга тайёрланган.

ЎзА