МАДАНИЯТ

Ғалабанинг 75 йиллигига

Ғалаба боғида шод кезар руҳлар

(Генерал Собир Раҳимов ва содиқ сафдошлари хотирасига)

75 Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил ёзида Олмазор туманида Ғалаба боғи барпо этиш юзасидан кўрсатмалар бериб, бу боғ халқимизнинг Ғалабага қўшган ҳиссасини намоён этиши, ота-боболаримизнинг қаҳрамонлигини абадийлаштириши, Иккинчи жаҳон уруши муҳити, ватандошларимиз қатнашган жанглар ҳақида маълумотлар акс этиши зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

08.05.2020 14:04 davomini o'qish


Тарихга назар

Одамлар “Ғалаба” сўзини эшитиш учун радио тинглаган

1941 йилнинг 22 июнь тонгида халқимизнинг тинч ҳаёти издан чиқди. Ўша куни кўчаларга ўрнатилган радиокарнайлар “Уруш бошланди”, деган совуқ ва даҳшатли хабарни тарқатди. Урушнинг оғир даври бошланди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

07.05.2020 13:17 davomini o'qish


Санъатнинг сеҳрли олами

Ўзбек қизи Марказий Осиёдаги биринчи аёл-дирижёр

Марказий Осиёдаги биринчи аёл-дирижёр, халқ артисти, Давлат мукофоти лауреати, профессор, Турон Фанлар академияси академиги Дилбар Абдураҳмонова Ўзбекистон мусиқа маданиятининг машҳур намояндаларидан биридир.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

06.05.2020 13:15 davomini o'qish


Муҳокама учун мавзу

Карантинда ёзилган “карантин” қиссаси муҳокама этилди

Ёзувчи Рисолат Ҳайдарова “Карантин” қиссасини ёзиб тугатди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наср ижодий кенгаши “Ижодкорлар бўстони” телеграм гуруҳида бу қиссанинг муҳокамасини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

05.05.2020 13:06 davomini o'qish


Аждодлар мероси

Соҳибқирон давридаги мўъжаз мажмуа

А.Темур-музей Амир Темур ҳақиқий инсон каби яшади, инсоният учун қўлидан келганча эзгу ишларни ҳам амалга оширди.  Соҳибқирон Амир Темур ва унинг авлодлари давридан бизнинг кунларгача бир қанча муҳташам санъат обидалари  сақланиб қолган.  Бу эса Амир Темур ҳомийлигида мамлакатда меъморлик ва шаҳарсозлик ғоят ривожланганлигидан далолат беради. Соҳибқироннинг меъморий бунёдкорлиги соҳасидаги беқиёс ишларини Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва Туркистон шаҳарларида ҳозиргача сақланиб қолган ноёб ва нодир обидалар мисолида кўришимиз мумкин...

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

03.05.2020 14:14 davomini o'qish


Хайр-саховат

Одамлар ва одамгарчилик

Одамгарчилик, беминнат меҳр-оқибат кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Аждодларимиз ҳеч қачон бировга кўз-кўз қилиш учун яхшилик қилмаган.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

03.05.2020 13:48 davomini o'qish


КУН ТАРИХИДА...

Темурийзода Ҳусайн Бойқаро ўз ўғлига қарши қилич кўтаришига нима сабаб бўлган эди?

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА

1497 йил (бундан 523 йил олдин) – Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн Бойқаро ва унинг тўнғич фарзанди Бадиуззамон мирзо ўртасидаги жангда ота ўғлининг қўшинини тор-мор келтирди. Бу жангга қуйидаги воқеа сабаб бўлганди. 1497 йил баҳорида Султон Ҳусайн Бойқаро Ҳисорга қарши юриш бошлайди. Султоннинг фармонига кўра, Астрободда ҳукмрон бўлиб турган Бадиуззамон ўз ўрнига 11 ёшли ўғли Муҳаммад Мўмин Мирзони қўйиб, ўзи отасининг қўшинига келиб қўшилади. Жанг тугагач, Султон Ҳусайн Бойқаро ўғли Бадиуззамон Мирзони Балх вилоятига, суюкли ўғли, тантиқ ва шуҳратпараст Музаффар Ҳусайн Мирзони эса Астрободга ҳоким қилиб тайинлайди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

02.05.2020 13:45 davomini o'qish


Онлайн анжуман

Санъат соҳаси: Халқаро онлайн анжуманда нималар муҳокама қилинди?

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзуида халқаро илмий-экспериментал онлайн анжуман бўлиб ўтди.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

01.05.2020 12:47 davomini o'qish


Ғалабанинг 75 йиллиги

Бўронларда қолган баҳорлар

(Очерк)

Ўн тўққиз ёшлилар

Эр бошига иш тушса, этик билан сув кечар, деган нақлнинг мазмун-моҳияти ҳақида кўп ўйлаганман. Нега бундай дейишган экан? Буни қачон эшитганим, қулоғимга қандай зил-замбил бўлиб қуйилиб қолганини ҳам изоҳлаб беролмайман. Бундай тишли-тиғли гаплар Худо раҳмат қилгур катта энамдан чиқар эди. Демак, бу ақиданинг томири ҳу-у-ув болаликнинг кўксига бориб қадалади. Энамиз-да, энамиздан бошқа ким ҳам айтарди бундай мақол-маталларни… Ёки “этик билан сув ичар...”

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

29.04.2020 14:52 davomini o'qish


Она тилим

Ўзбек тили – миллий маънавият пойдевори

Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас туганмас булоғидир. Шундай экан унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз балки муқаддас инсоний бурчимиздир.

Шавкат Мирзиёев

Дунё тамаддунида миллатнинг ўзлигини, халқнинг такомил даражасини белгиловчи муҳим омилларидан бири – тил. Она тилининг ривожи, унда яратилган осори-атиқалар, маънавий мероснинг кўламига, она тилини ўрганиш, таҳлил этиш кўникмасининг шаклланишига қараб миллатга баҳо берилади. Аслида дунё бўйича мавжуд 7 мингдан зиёд тилдан бор-йўғи 200 тага яқинига расмий мақом берилгани ҳам шу жиҳат билан белгиланади.

kisspng-green-arrow-desktop-wallpaper-computer-ico

28.04.2020 12:18 davomini o'qish


Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] 8 [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ]