« Back

Чилонзор туман ҳокимининг ФАРМОЙИШИ 20.08.2020 14:57

Умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудуд доирасида яшовчи, лекин таълим тили бўйича шу таълим муассасаси томонидан қамраб олинмайдиган ҳамда туман ҳудудлар (маҳалла, кўча ва уйлар)ни  ва болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш юзасидан умумтаълим мактабларига бириктириш тўғрисида 

 Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469–сонли, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 июндаги  847–сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Чилонзор тумани халқ таълими бўлимининг 2020 йил 15 июндаги 02–3/1–413–сонли мурожаат хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга асосан, 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Чилонзор туманидаги умумтаълим мактаблари туман ҳудудидаги маҳалла, кўча ва уйларга иловага мувофиқ бириктирилсин.

2. Чилонзор туманидаги умумтаълим мактабларида таълим икки тилда (ўзбек ва рус) олиб борилишини инобатга олган ҳолда, мактабларга ҳудудларни бириктириш қуйидагича белгилансин:

3. 103–сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 162–сонли умумтаълим мактабига;

4. 114–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 202–сонли умумтаълим мактабига;

5. 128–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 90–сонли умумтаълим мактабига;

6. 131–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 188–сонли умумтаълим мактабига;

7. 162–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 163–сонли умумтаълим мактабига;

8. 173–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 183–сонли умумтаълим мактабига;

9. 179–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 183–сонли умумтаълим мактабига;

10. 188–сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 232–сонли умумтаълим мактабига;

11. 200–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 202–сонли умумтаълим мактабига;

12. 201–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 281–сонли умумтаълим мактабига; 

13. 270–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 188–сонли умумтаълим мактабига;

14. 280–сонли умумтаълим мактабида таълим рус тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 126–сонли умумтаълим мактабига;

15. 281–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 217–сонли умумтаълим мактабига;

16. 138–сонли умумтаълим мактабида таълим ўзбек тилида олиб борилиши сабабли, ушбу микроҳудудда яшаб, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга қабул қилиниши лозим бўлган болалар мазкур микроҳудудга яқин ҳудудда жойлашган 163–сонли умумтаълим мактабига;

17. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Халметов), туман Халқ таълими бўлими (О.Мадалиева), тегишли бўлим ва бошқармалар билан биргаликда, туман ҳудудидаги “Лутфий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган 24та кўп қаватли уйларга кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 183-сонли умумтаълим мактаби томонидан вақтинча тегишли тартибда йиғим ундирилмаслик шарти билан қабул қилсин. 

18. Туман ҳокимлигининг Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Б.Абдухамитов), Матбуот хизмати (М.Боллиева):     

“Тошкент оқшоми”, “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.poytaxt.uz веб–сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

19. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Халметов), туман халқ таълими бўлими (О.Мдалиева):

мазкур фармойишни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

20. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Халметов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудир  О. Мадалиева зиммасига юклатилсин.

21. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимининг 2019 йил 23 августдаги 2044–сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 

Чилонзор тумани ҳокими
С.Махаметов

2020 йил 5 август