« Back

COVID-19 12.04.2020 12:28

Вектор Орбан: пандемия оқибатида Европада оғир иқтисодий вазият юзага келади

10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун видеоанжуман тарзида бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммитида Венгрия Бош вазири Виктор ОРБАН ҳам иштирок этди.

Вектор Орбан коронавирусга қарши курашда Туркия ҳамда Озарбайжон кўрсатган ёрдамни Венгрия халқи ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлар экан, вакцинанинг йўқлиги оғир оқибатларга олиб келишини қайд этиб, пандемия тарқалишини тўхтатиш учун тиббиёт мутахассислари, тиббий жиҳозлар ва ҳимоя воситалари жуда муҳим эканини айтди.

Вектор Орбан пандемия оқибатида Европада юзага келган оғир иқтисодий вазиятга тўхталиб, жумладан, шундай деди:

– Европадаги вазият ҳозир барқарор эмас. Европанинг кўплаб корхоналари жуда оғир вазиятда ва улар бундан кейин ҳам шу аҳволда қолиши мумкин. Ишсизлик ортади. Муаммо келгусида ҳам сақланиб қолади. Саноатнинг маълум бир соҳаларида пасайиш кузатилади. Европа давлатлари иқтисодий муаммоларини бартараф қилиш учун жуда катта кредитлар олмоқда. Инқироздан кейин давлатларнинг қарздорлиги жуда юқори бўлади.

ЎзА