« Back

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши ҚАРОРИ 31.08.2020 11:56

Бектемир тумани ҳудудидаги “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини, тўлиқ янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Бектемир туманидаги “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг ўтказиш бўйича илтимосини кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Бектемир туманидаги “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг ўтказиш бўйича илтимосномаси инобатга олинсин.

2. Бектемир тумани “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини тўлиқ янги ташкил этилаётган “Янги ҳаёт” тумани таркибига ўтказишга розилик берилсин.

3. Мазкур Кенгаш қарори тасдиғи Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидан сўралсин.

4. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларни ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ мазкур маҳалла фуқаролар йиғинини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилигини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклиф киритилсин.

5. Мазкур қарор ижроси бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгашининг Ижтимоий маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси З.Абдуллаева зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши раиси
Ш.Мамаджанов

2020 йил 6 июль