« Back

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши ҚАРОРИ 31.08.2020 11:58

 Бектемир туман маҳаллий бюджет тушумларини ҳамда айрим солиқлар ва йиғимларни тартибга солиш тўғрисида  

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати У.Худайбергановнинг таклифи юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сон Қонуни, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 25 сентябрдаги “Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини назорат қилиш бўйича Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик дастури тўғрисида”ги КҚ-48-III-сон ҳамда 2010 йил 30 декабрдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашининг намунавий регламентини ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 154-II-сон қарорларига асосан Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши,

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

1. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сон Қонуни, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 

2015 йил 25 сентябрдаги КҚ-48-III-сон ҳамда 2010 йил 30 декабрдаги 

“Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашининг намунавий регламентини ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 154-II-сон қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Давлатнинг иқтисодий фаолиятдаги иштирокини тартибга солиш, “хуфёна” иқтисодиёт улушини қисқартириш, иқтисодий фаолликни ошириш, туман маҳаллий бюджетнинг молиявий ресурсларидан фойдаланиш, қўшимча манбааларни аниқлаш юзасидан Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатларини кенг тарғиб қилиш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бозорлар конъюктурасини ривожлантириш борасидаги Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг доимий комиссияси ишларни ташкил этсин.

3. Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Каримов, М.Мамаюсупов) Бектемир туман Давлат солиқ инспексияси (И.Давлатов) ва “Бектемир улгуржи савдо” МЧЖ ва “Universal foodstaff” МЧЖ билан биргаликда: 

Бектемир туманидаги бўш турган давлат тасарруфидаги ер майдонларини ноқонуний равишда эгаллаган ерларни келгусида тасарруф этилгунга қадар ушбу майдонларга жойлаштирилган енгил конструкциялар, контейнерлар учун тўловларини ўрнатилган тартибда мазкур қарорда белгиланган миқдорларда давлат бюджетига тушумларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

4. Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашининг намунавий регламентини ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 154-II-сон қарорининг 1-Иловаси 23-моддасига “Давлат бюджети маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда уни ижро этиш, маҳаллий солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқаш ҳамда тегишли қарорларни қабул қилиш” белгиланган.

Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги 

ЎРҚ-589-сон Қонунининг 13-моддаси, 12-иловасига асосан Айрим солиқлар ва йиғимлар ставкалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда келтирилган ставкалар миқдорида бўш турган давлат тасарруфидаги ер майдонларини ноқонуний равишда эгаллаган ерларни келгусида тасарруф этилгунга қадар ўрнатилган тартибда давлат бюджетига тушумларни таъминлаш.

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари нотурар жой учун умумий майдонининг 1 кв.метри учун 25,0 минг.сўм ҳисобида, Бунда: 

Е - бўш турган давлат тасарруфидаги ер майдонларини (кв.м);

С - Айрим солиқлар ва йиғимлар тўлов ставкалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда келтирилган ставкалар миқдори (сўмда);

Т – бир ойлик солиқлар ва йиғимлар миқдори

Т = Е * С (мисол учун: Т = 30 кв.м * 25,0 минг.сўм = 750,0 минг сўм)

5. Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги 

ЎРҚ-589-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2020 қйил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси, Давлат бюджети Ғазна ижроси ҳамда Давлат молиясини бошқариш дастурларида қамраб олинган ягона ғазна ҳисоб варақлари бўйича аниқлик киритилган қуйидаги Солиқ тури яъни шахсий ғазначилик ҳисоб варағига тушумлар ундирилиши таъминлансин.

► Солиқ УНС коди бўйича – 302;

► Ягона ғазна ҳисоб варақлари бўйича – 3 450 950;

3 (бўлим) 450 (кичик бўлим) 950 (боб);

► Ғазначилик ҳисоб варағи бўйича – 1000228607262643450950093;

6. Туман ҳокими ўринбосари  (Х.Абдуқодир):

Бектемир туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг қўшимча эгалланган ер майдойларини, шунингдек, ноқонуний қурилмаган, енгил конструкциялар ҳамда гаражлар ва контейнерларни аниқлаш вазифалари юклатилсин.

Ноқонуний эгалланган давлат мулки объектлари ва ер майдонларни рўйхатини шакллантирсин ҳамда Кенгашга муҳокама учун киритилсин;

Бозор ҳудудидан ташқарида жойлаштирилган контейнерлар ҳамда бозор ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур ҳудудда ёнғин хавфсизлик техникаси ҳаракатланиши, қўриқланиши учун махсус йўлак назарда тутилсин ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш  чоралари кўрилсин.

7. Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг тегишли комиссияси ҳамда депутатлари таркибидан иборат (С.Каримов, У.Худайберганов) ишчи гуруҳ қуйидагиларни муҳокама қилиш учун бир ой муддатда Кенгашга киритсинлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги ПҚ-5515-сонли қарорининг 7-бандига мувофиқ ҳокимлик тасарруфидаги давлат унитар корхоналар таркибидаги дислокация бўйича тўловчилар (дебиторлар)ни аниқлаш ҳамда тугатилган даврдан буён тушумларни Давлат бюджетига қаратилиши ва ундирилишини қайта кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, хусусан, Туман ҳудудидаги автотураргоҳлар, гаражлар, бозорлар ҳудудидан ташқарида жойлаштирилган контейнерлар учун ҳисобланган айрим турдаги солиқлар ва йиғимлар тушумини танқидий ўрганиш ўтказилсин.

Маҳаллий солиқлар ва йиҳимлар, маҳаллий бюджетининг қўшимча захираларни аниқлаш, зарур ҳоларда муносабат билдириш учун аниқланган захиралар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритсинлар.

 8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши раиси  
Ш.Мамаджанов

2020 йил 19 август