« Back

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг ҚАРОРИ 11.06.2020 13:16

 Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг 2019 йил 18 декабрдаги 186/28-1 сонли қарорига қўшимча ва  ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736–III/КҚ-592–III-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда доимий мониторингини йўлга қўйиш, шунингдек, тартибга солиш мақсадида халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши,

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

1. Чилонзор туманида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда, ош бериш маросимларини вақтини белгилаш бўйича маҳалла раислари, фаоллари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик томонидан берилган фикр ва мулоҳазалари туман комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, умумлаштирилиб, билдирилган таклифлари инобатга олинсин.

2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловасининг 2-боби 3-бандининг

3-хатбошисига қуйидаги тартибда “Чилонзор туман шароитларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши томонидан ош бериш маросими Чилонзор туман ҳудудида тўйлар, оилавий тантаналар маърака

ва маросимлар ўтказишда ош бериш маросимларини ўтказиш вақти йил фаслларидаги шароитларидан келиб чиқиб, куннинг биринчи ярмида соат

6-00 дан 14-00 га қадар қилиб белгилансин”.

3. Чилонзор туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (А.Халметов) ва туман Маданият бўлими мудири (У.Турсунов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин.

4. Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чилонзор туман бошқармаси (Р.Тиллаев) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.

5. Туман бош имом хатиби (Э.Рустамов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин.

6. Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси Ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чилонзор туман бошқармаси бошлиғи (Р.Тиллаев) ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чилонзор туман Кенгаши (Х.Нормуродов) билан биргаликда Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

7. Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати (М.Боллиева), бошқа оммавий ахборот воситаларига тўйлар, оилавий тантаналар, маърака

ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин.

8. Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра, тегишли таклифларни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига киритиб борсин.

9. Халқ депутатлар Чилонзор тумани котибияти мудири (Л.Муротова), туман Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Б.Абдухамидов) ва Матбуот хизмати (М.Боллиева):

 “Тошкент оқшоми”, “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.сhilonzor.uz (http://www.%D1%81hilonzor.uz) веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси раиси Зиядуллаев Улуғбек Саидкаримович зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Чилонзор туман 
Кенгаши раиси
С.Махаметов

2020 йил 19 март