« Back

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг ҚАРОРИ 03.06.2020 20:34

 Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736–III/КҚ-592–III-сон ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш,  доимий мониторингни йўлга қўйиш мақсадида халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши,

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736–III/КҚ-592–III-сон ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сон қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага, Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Ф.Хашимов) ва Мирзо Улуғбек туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази (А.Махмудов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин.

4. “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмаси (Ж.Мирахмедов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар томонидан хизмат кўсатилишида тегишли лицензия талабларига риоя этилишини таъминласин.

5. Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига (О.Эргашев);

 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.

6. Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  (Ф.Хашимов) Ўзбекистон мусулмонлар идораси Мирзо Улуғбек туман вакили (А.Маматов);

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин.

7. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (О.Эргашев) ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Мирзо Улуғбек туман Кенгаши (Т.Ўринов);

Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

8. Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги матбуот хизмати (М.Пармонов);

Ижтимоий тармоқлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларига тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин.

9. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси;

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларга кўра тегишли таклифларни Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашига киритиб борсин.

10. Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши Котибияти;

ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот киритиб борсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ва Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг 2018 йил

25 августдаги “Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида”ги Қўшма қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

12. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган  “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06-00 ва 23-00 оралиғида ўтказилишини инобатга олган ҳолда, Ош бериш маросимлари соат 7:00 дан 15:00 гача ўтказилиши белгилансин.

13. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан мазкур қарор лойиҳасини  regulation.gov.uz. порталига жойлаштирилиши таъминлансин.

14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутатлари зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси
Ш.Иргашев

2020 йил 2 март