« Back

Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг ҚАРОРИ  13.07.2020 16:43

Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисмини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказиш ҳақида

“Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Сергели туманидаги Ал-Фарғоний, “Виқор”, “Чорбоғ”, “Ёрқин ҳаёт”, “Йўлдош”, “Чароғон”, “Дўстлик”, “Навқирон”, “Олчазор”, “Ташаббус”, “Янги умид”, “Янги Чоштепа”, “Хумо” маҳалла фуқаролар йиғини тўлиқ  ва “Дарё бўйи”, “Қипчоқ”, “Софдил”, “Паст дархон”, “Жўнариқ”, “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисмини ўтказиш бўйича илтимосномаларини кўриб чиқиб, халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Сергели туманидаги Ал-Фарғоний, “Виқор”, “Чорбоғ”, “Ёрқин ҳаёт”, “Йўлдош”, “Чароғон”, “Дўстлик”, “Навқирон”, “Олчазор”, “Ташаббус”, “Янги умид”, “Янги Чоштепа”, “Хумо” маҳалла фуқаролар йиғини тўлиқ  ва “Дарё бўйи”, “Қипчоқ”, “Софдил”, “Паст дархон”, “Жўнариқ”, “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисмини ўтказиш бўйича илтимосномалари инобатга олинсин.

2. Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисмини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказишга розилик берилсин.

3. Мазкур Кенгаш қарори халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессия кун тартибига юборилсин.

4.  Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларни ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларини янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилигини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклиф киритилсин.

5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг Ижтимоий маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Р.Умаров) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши раиси
Б.Шамуратов 

2020 йил 9 июль