« Back

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида 04.10.2019 11:12

САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ЯНГИ ТАРКИБИ САЙЛАНДИ

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг жорий йилнинг 27 сентябрь куни бўлиб ўтган 59-сессиясининг 490/59-5 сонли қарори билан тасдиқланган шаҳар сайлов комиссиясининг янги таркибидаги аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала сайлов комиссияси раисини сайлаш кўриб чиқилди ва бу лавозимга Тошкент архитектура қурилиш институти ректори, шаҳар сайлов комиссияси аъзоси – Хакимов Равшан Рашидович сайланди.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала шаҳар сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг бўлим бошлиғи – Беков Ихтиёр Рустамович ва Тошкент шаҳар сайлов комиссияси доимий асосда ишловчи котиби лавозимига – Собиров Мираброр Мухаммаджон ўғли сайланди.