« Back

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси 28.10.2019 12:17

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРГА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР КЕНГАШИ САЙЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИШГА ИЖОЗАТ БЕРИЛДИ

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг 16 октябрдаги мажлисида сиёсий партиялар Тошкент шаҳар Кенгашларининг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сайловида иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекис­тон Республикаси Сайлов кодексининг 20 ва 89-моддаларига мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгашларига халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сайловида иштирок этишга ижозат берилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси