« Back

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҚАРОРИ 04.10.2019 11:13

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси ҳамда Сайлов кодексининг 19-моддасига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши,

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

1. Бешинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси ваколати тугатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси қуйидаги таркибда тузилсин:

Фамилияси, исми ва отасининг исми

 

Иш жойи ва лавозими

1.

Махмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич

Тошкент шаҳар Маҳаллалар Кенгаши бошқаруви раиси

2.

Беков Ихтиёр  Рустамович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг бўлим бошлиғи

3.

Собиров Мираброр Мухаммаджон ўғли

Тошкент шаҳар сайлов комиссиясида доимий асосда ишловчи котиби

4.

Исматуллаев Лутфилла Нуриллаевич

Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси бошлиғи

5.

Мамаджанов Аваз Каримжанович

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи

6.

Назиров Абдулазиз Абдурасул ўғли

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари 

7.

Исабеков Ботирбек Абдулла ўғли

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи

8.

Латипов Носир Нуруллаевич

Тошкент шаҳар “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати” давлат унитар корхонаси бош муҳандиси

9.

Рустамов Фаррух Шохрухович

“Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали директори

10.

Абраев Акбар Зиёдуллаевич

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи

11.

Абдушахидов Умиджон Убайдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги – Тошкент шаҳар Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи

12.

Икрамов Эргашвой Жумабоевич

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармаси бошлиғи

13.

Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари

14.

Хакимов Ровшан Рашодович

Тошкент архитектура қурилиш институти ректори

15.

Иноятов Фаррух Шавкатович

Тошкент шаҳар касб таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи

3. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясига комиссия раиси, ўринбосари ва котибини сайлаш тавсия этилсин.

4. Ушбу қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясига юборилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси С.Хамидуллаев зиммасига юклатилсин.

6. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши  раиси ўринбосари

Т. Матибаев

2019 йил 27 сентябрь