« Back

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҚАРОРИ 16.06.2020 19:33

Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектлари учун йиғимлар миқдорини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 6 ва 24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2020 йил 21 февраль) қарорига асосан Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектлари учун йиғимлар миқдорларини белгилаш мақсадида, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши, 

 Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

 1.  Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектларига (конструкциялари) ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун йиғимлар миқдори иловага мувофиқ белгилансин.

2. Туман ҳокимликлари мазкур қарор кучга киргандан сўнг иловага асосан белгиланган йиғимлар миқдорига мувофиқ, 2020 йил учун тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Хидоятов) ва туман ҳокимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 

104-сонли қарори ижросини сўзсиз таъминлаш вазифаси юклатилсин.

3. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2009 йил 

22 декабрдаги “Тошкент шаҳрида ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳақининг янги тарифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 

211/3-24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 

4. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.

6. Мазкур қарор ижроси юзасидан назорат олиб бориш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклансин.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар
Кенгаши раиси ўринбосари 
Т. Матибаев

2020 йил 6 июнь