« Back

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҚАРОРИ 17.07.2020 18:05

Очиқ муҳокамани ўтказиш ишларини ташкиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 10 ва 24-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 22 майдаги 05/41-3643-сонли муносабат белгиси, 2019 йил 3 мартдаги 

3-сонли “Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бориши тўғрисида ўтказилган сайёр йиғилиш баёни ижросини таъминлаш, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 12 майдаги 01-214-сонли ва Сергели тумани ҳокимлигининг 2020 йил 25 майдаги 315/01-сонли мурожаат хати, Бектемир тумани ҳокимлигининг 27 апрелдаги 01/88-сонли ва “GROWTH LEVER” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 5 июндаги 4-05/6-сонли мурожаат хатларини инобатга олиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши,

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 6-сон баёни ва 2 июлдаги 7-сон баёни:

Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси бош мутасассиси Ж. Каримовнинг:

- Тошкент шаҳар, Бектемир, Миробод ва Сергели туманлари, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчаси бўйлаб икки йўлли ер усти метрополитени линияси қурилиши муносабати билан ер майдонида жойлашган объектлар бўйича;

- Тошкент шаҳар, Бектемир ва Миробод туманлари, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Истиқбол, Истиқбол 2-тор кўчалари, Қўйлиқ ота, Нурафшон ва Нурафшон 1-тор кўчалари оралиғида жойлашган турар ва нотурар жой бинолари жойлашган ер участкаси бўйича;

- Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-1 мавзеси, (Почтовая кўчаси) 156-уй манзилидаги ишлаб чиқариш цехи жойлашган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши бўйича тақдимотлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни:

- Тошкент шаҳар, Бектемир, Миробод ва Сергели туманлари, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчаси бўйлаб икки йўлли ер усти метрополитени линияси лойиҳасига тушган объектлар жойлашган ер участкасини;

- Тошкент шаҳар, Бектемир ва Миробод туманлари, Тошкент ҳалқа автомобил йўли ва Истиқбол, Истиқбол 2-тор кўчалари, Қўйлиқ ота, Нурафшон ва Нурафшон 1-тор кўчалари оралиғида жойлашган турар ва нотурар жой бинолари жойлашган ер участкасини;

- Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-1 мавзеси, (Почтовая кўчаси) 156-уй манзилидаги ишлаб чиқариш цехи жойлашган ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат берилсин. 

3. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Хидоятов), 

Бектемир тумани ҳокимлиги (Ш.Мамаджанов), Миробод тумани ҳокимлиги (Ш.Пулатов), Сергели тумани ҳокимлиги (Б.Шамурадов), Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси (Ж.Каримов), “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК (М.Абдурахмонов), “GROWTH LEVER” масъулияти чекланган жамияти (И.Тўхтаев):

- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши режалаштирилган ер участкасида жойлашган объектлар мулкдорлари билан тўлов миқдори ва компенсация турини аниқлаш бўйича туман комиссияси билан биргаликда очиқ муҳокама ўтказилсин;

- очиқ муҳокама якуни бўйича баённома расмийлаштирилиб, тасдиқланган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этилсин.

4. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин) мазкур қарор расмий эълон қилиниши, www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О. Жиянбаев ва Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Хидоятов зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси
Ж.Артикходжаев

 2020 йил 3 июль