« Back

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҚАРОРИ 26.08.2020 21:13

Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарори, Сергели туман ҳокими ва Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномалари ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг 2020 йил 3 августдаги 07-Б-37-сонли баёнига асосан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши,

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

1.  Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисидаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг 2020 йил 3 августдаги 07-Б-37-сонли баёни, Сергели туман ҳокими ва “Ҳумо” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган илтимосномаси маъқуллансин.

2.  Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар рўйхати ҳамда уларнинг номлари 1-иловага, янги ташкил этилаётган маҳаллалар чегаралари ва тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.  Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 519 та деб юритилсин.

4.  Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Д.Зуфаров), Сергели туман ҳокимлиги:

- янги ташкил этилган маҳаллаларнинг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилсин;

- ҳудудларга ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.

5.  Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўрибосари (Х.Шакиров), Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси (Л.Исматуллаев)  янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрилсин.

6.  Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Д.Зуфаров), Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов) мазкур қарорга асосан ҳужжатларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

7.  “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П. Халиулин) мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил

3 августдаги “Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида”ги 134/17-6-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан сўнг кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ҳ.Акилов ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Д.Зуфаров зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари
Т.Матибаев

2020 йил 19 август