« Back

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҚАРОРИ 13.10.2020 11:15

Сергели туманидаги “Зиёкор” маҳалласини номини ўзгартириш ҳамда Олмазор туманида янги маҳалла ташкил этиш, унинг чегараларини белгилаш ва айрим маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги,“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сон қарорига асосан, Сергели, Олмазор туман ҳокимликларининг таклифлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг 2020 йил 5 августдаги 07-Б-38-сон, 10 августдаги 07-Б-39-сон баёнларини инобатга олиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши,

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12 июнь куни “Олмазор туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда туманда жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган учрашуви”

45-сонли баёни 17-банди маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Сергели ва Олмазор туман ҳокимликларининг “Сергели туманидаги “Зиёкор” маҳалласини номини ўзгартириш ҳамда Олмазор туманида янги маҳалла ташкил этиш, унинг чегараларини белгилаш ва айрим маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги таклифлари маъқуллансин.

3. Қуйидагилар:

- Сергели туманидаги “Зиёкор” маҳалласининг ўзгартириш қиритилаётган номи 1-иловага;

- Олмазор туманидаги “Зиё” ва “Университет” маҳаллаларининг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳалла рўйхати ва унинг номи 2-иловага;

- Олмазор туманида янги ташкил этилаётган “Зиёкор” маҳалласи ҳамда чегаралари ўзгараётган “Зиё” ва “Университет” маҳаллаларининг чегараси ва тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 520 та деб юритилсин.

5. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Д.Зуфаров), Сергели ва Олмазор туман ҳокимликлари:

- номи ўзгарган, янги ташкил этилган маҳаллаларнинг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилсин;

- ҳудудларда ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўрибосари (Х.Шакиров), Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Д.Зуфаров) Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси (Л.Исматуллаев) янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чоралари кўрилсин.

7. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Д.Зуфаров), Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов) мазкур қарорга асосан ҳужжатларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

8. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан сўнг кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ҳ.Акилов ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Д.Зуфаров зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари
Т.Матибаев

2020 йил 22 сентябрь