« Back

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туманлар сайлов комиссиялари 14.10.2019 15:10

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ВА ТУМАН КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ШАХСИЙ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21, 25-моддаларига, шунингдек, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари тавсиясига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг навбатдаги йиғилишлари ўтказилди.

Ушбу йиғилишларда “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов округлари комиссияларининг шахсий таркиблари ҳақида”ги қарорлари маълумот учун қабул қилинди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та ва Тошкент шаҳрининг туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи 327 та округ сайлов комиссияларининг шахсий таркиблари ҳақидаги маълумотлар www.toshkent.uz сайтига жойлаштирилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туманлар сайлов комиссиялари