« Back

Халқ депутатлари Яккасарой тумани туман Кенгаши ҚАРОРИ 29.05.2020 11:40

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги '‘Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736-Ш/КҚ-592-Ш-сон ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сон карорлари ижросини таъминлаш ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, доимий мониторингни йўлга қўйиш мақсадида халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўгрисида”ги 2736-Ш/КҚ-592-Ш-сон ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сон қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага, Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Яккасарой тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-марифий масалалари бўйича ўринбосари (Ф.Хамраев) ва Яккасарой туман маданият бўлими (У.Юлдашев) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин.

4. Яккасарой тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи (Ф.Хайдаров) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.

5. Яккасарой тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари  (Ф.Хамраев) Яккасарой тумани бош имом хатиби (Ў.Хакимов) билан биргаликда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин.

6. Халқ депутатлари Яккасарой тумани Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси Яккасарой тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи (Ф.Хайдаров) ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яккасарой тумани Кенгаши билан биргаликда Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

7. Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Насимов)га, “Тошкент” телерадио канали, “Тошкент оқшоми – Вечерний Ташкент” газетаси ва бошқа оммавий ахборот воситаларида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин.

8. Халқ депутатлари Яккасарой тумани Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларга кўра тегишли таклифларни халқ депутатлари Яккасарой тумани Кенгашига киритиб борсин.

9. Халқ депутатлари Яккасарой тумани туман Кенгаши котибияти; ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот киритиб борсин.

10. Халқ депутатлари Яккасарой тумани Кенгашининг 2018 йил 7 сентябрдаги “Халқ депутатлари Яккасарой тумани Кенгашида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида”ги 56/1-1-сонли қарори 3-4 иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.

11. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 27 сентябрдаги 489/59-5-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06-00 ва 23-00 оралиғида ўтказилишини инобатга олган ҳолда, Ош бериш маросимлари соат 7:00 дан 15:00 гача ўтказилиши белгилансин.

12. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан мазкур қарор лойиҳасини regulation.gov.uz. порталига жойлаштирилиши таъминлансин.

13. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Яккасарой тумани туман Кенгаши депутатлари зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши раиси
А.Сайфутдинов

2020 йил 27 май