« Back

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг ҚАРОРИ 03.06.2020 20:32

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги №2736-III/КҚ-592-III-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда доимий мониторингини йўлга қўйиш ҳамда ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги №2736-III/КҚ-592-III-сон Қўшма қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссия тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Яшнобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Ш.Зуфаров) ва туман маданият бўлими бошлиғи (Н.Гайнулина) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларига мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишни тартибга солиш чораларини кўрсин.

4. Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яшнобод туман бошқармаси бошлиғи (А.Ахмедов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишда жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.

5. Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яшнобод туман бошқармаси бошлиғи (А.Ахмедов) ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яшнобод туман Кенгаши (Р.Тураев) билан биргаликда Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

6. Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Э.Холбобоев), бошқа оммавий ахборот воситаларига, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бериш тавсия этилсин;

7. Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли таклифларни Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашига киритиб борсин;

8. Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот киритиб борсин.

9. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2018 йил

11 сентябрдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтазилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссияси тузиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг Қўшма сессияси 418-III/65/12-1-сонли қарорини 3-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12. Мазкур қарор билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини  тартибга солиш тўғрисидаги низом қабул қилинган кундан бошлаб амалга киритилади.

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши раиси
Х.Тиллашайхов

2020 йил 6 март