« Back

Қозоғистон 19.06.2020 12:02

Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Нурсултон Абишевич!

Сизнинг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.

Ҳаётингиздаги ушбу синовли ва мураккаб пайтларда биз учун ҳамиша чексиз эҳтиромга сазовор бўлиб келган Сиз, азиз оғамни

ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимни ва яқин кўмакдош эканлигимни яна бир бор чин қалбдан маълум этмоқчиман.

Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир.

Қадрли Нурсултон Абишевич, Сизга, Қодир Аллоҳдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва янги зафарлар ато қилишини сўраб қоламан.

Тез орада Сиз билан дийдор кўришиш бахтига муяссарлик насиб этишига умид қиламан.

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев

ЎзA