« Back

Май – фуқаролар йиғини раислигига сайловлар ойи 25.04.2019 16:52

САЙЛОВНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар ва туманлар комиссиялари аъзолари, 508 та маҳаллада ташкил этилган ишчи гуруҳ раҳбарлари учун “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент шаҳар комиссияси раиси Т.Матибаев, Олий Мажлис Сенати кенгаши комиссияси аъзоси А.Бобоев, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Шукуров, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ф.Маҳмудхўжаев ўз маърузалари билан иштирок этди. Семинарни ўтказишдан асосий мақсад жорий йил май ойида ўтказилиши кутилаётган маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловини шаффоф, демократик тартиб-тамойиллар асосида ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини маҳаллалар миқёсида тушунтириш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали аҳолининг сайлов жараёнида қонун талабларига қатъий амал қилишини таъминлашдан иборат.

Ўткир УЛАШЕВ,

Тошкент шаҳар маҳаллалар
кенгаши Ташкилий-услубий шўъба етакчи мутахассиси