« Back

Олмазор тумани ҳокимининг ҚАРОРИ 17.07.2020 14:04

Олмазор  туманидаги   умумтаълим  мактабларини тумандаги   маҳаллаларга (микроҳудудларга) бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги”ги 140-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Олмазор туман халқ таълими бўлимининг 2020 йил 15 июндаги 01/3-1/1-479-сонли мурожаати асосида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни  25-моддасига асосан

 ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Олмазор тумани ҳудудидаги умумтаълим мактабларига ўқувчиларни  1-синфга ўқишга қабул қилиш иловада тавсия этилган кўчалар, уйлар манзиллар ва микроҳудларга мувофиқ белгилансин.

2. Олмазор туман халқ таълими бўлими мудири (Я.Н.Шадиева):

- туман  ҳудудида умумий мажбурий таълимни амалга ошириш учун туман халқ  таълими  бўлими тасарруфидаги барча мактаблар   микроҳудудидаги  6-7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларни рўйхатга олиш ишларини йўлга қўйиш;

- туман умумтаълим мактабларида таълим икки тилда (ўзбек ва рус) олиб борилиши инобатга олинган ҳолда, рус тилида таълим олиш истагини билдирган болаларни рус тилида таълим берадиган мактабларнинг энг яқин радиусидаги ҳудудларидан қабул қилиш ишлари амалга ошириш;

- тегишли ҳудуддаги мактаб ёшидаги ўқиши лозим бўлган болаларни мактабга жалб қилиш ва уларни мажбурий таълим билан қамраб олиш;

- 6-7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларни мактабга жалб қилинганлиги ҳақидаги иш юритиш ҳужжатлари қонунийлигини таъминласин.

 3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Олмазор туман ҳокимининг 2019  йил 10 июлдаги 1705-к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари  Х.Мамадиев зиммасига юклансин.

 Олмазор тумани ҳокими
Б.Раҳмонов

2020 йил  14 июль