« Back

Сайлов 09.10.2019 13:24

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ВА ТУМАН КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 9 ва 20-моддалари, туман Кенгашларининг қарорларига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи шаҳар ҳамда туман сайлов комиссияларининг навбатдаги йиғилишлари ўтказилди.

Ушбу йиғилишларда халқ депутатлари туманлар Кенгашларининг “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов округларининг чегаралари ҳақида”ги қарорлари маълумот учун қабул қилинди.

Тошкент шаҳар ва туман сайлов округларининг сони ва чегаралари, сайловчилар сони, ҳудуд ва бошқа маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та ва Тошкент шаҳрининг туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи 327 та сайлов округлари тартиби, чегаралари ва сайловчилар сони, ҳудудлари ҳақидаги маълумотлар www.toshkent.uz сайтига жойлаштирилди.

Тошкент шаҳар ва туман сайлов комиссиялари