« Back

Сайлов 29.03.2019 16:17

Фуқаролар йиўини раиси (оқсоқоли) сайловига жиддий ҳозирлик

Жорий йилнинг май ойида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтадиган муҳим ижтимоий-сиёсий жараён – Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига жиддий ҳозирлик кўрилмоқда.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида ҳам ушбу сиёсий жараёнга қонунчиликда белгилаб қўйилган талаблар асосида қизғин ҳозирлик кўрилиб, семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Туман ҳокимлигида 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур сайловнинг қонуний, ошкора, холисона ва муқобиллик асосида ўтишини таъминлаш мақсадида сайловни ташкил этиш ва ўтказишга бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари Шерзод Тўлаганов, Баҳодир Тошматов, Убайдулла Абдушоҳидов семинар қатнашчиларига сайлов жараёни ҳақида тушунчалар беришди.

Унда ишчи гуруҳларининг шу кунларда амалга ошираётган ишлари муҳокама қилиниб, жараённинг барча босқич ва жиҳатларига эътибор берилиши, иш ҳужжатларининг тўғри юритилиши, вакиллар сайланишидаги холислик, раисликка кўрсатилаётган номзодларни рўйхатга олиш ва бошқа масалаларда ишчи гуруҳлар масъулияти муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб бердилар.

Зиёда РАСУЛОВА