« Back

Сергели тумани ҳокимининг ҚАРОРИ 09.07.2020 17:34

Сергели тумани умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудларни бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни талабларидан келиб чииқан ҳолда, умумий ўрта таълим мажбуриятларини бажариш ҳамда туманда жойлашган мактаб ҳудудида истиқомат қилувчи таълим ёшидаги болалар ва ўсмирларни таълимга жалб қилиш ва умумтаълим мактаби рўйхатига олинган ўқувчилар контингентини йил давомида тўлиқ сақлаб қолинишини назоратга олишни ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимнинг 2019 йил 13 июндаги 847-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Сергели тумани ҳудудида янги уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши, кўча номларининг ўзгарганлигини инобатга олган ҳолда тумандаги умумтаълим мактабларига бириктирилган ҳудудлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Сергели туман халқ таълими бўлими (С.Мамадалиев)га:

туман ҳудудида истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларнинг умумий ўрта таълим мактабларига жалб қилиниш чораларини кўриш юклатилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

а) ҳудудларда истиқомат қилувчи оилаларнинг фарзандлари белгилаб берилган мактабда, шунингдек, амалдаги тартибларга риоя этган ҳолда бошқа микроҳудудга бириктирилган мактабларда ўқиш ҳуқуқига эга.

б) ҳудуддаги мактаб ёшдаги болаларни рўйхатга олиш, умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом асосида иш юритишга умумий ўрта таълим мактабларининг шахсан биринчи раҳбарлари масъул этиб белгилансин.

4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Сергели туман ҳокимининг 2019 йил 17 июлдаги №1692-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Сергели туман ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (М.Зияев), туман  ҳокимлиги  матбуот  котиби-ахборот ва сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси (Ғ.Мусаев) зиммасига:

мазкур қарор Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент оқшоми”, “Вечерний Ташкент” газеталарида расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz (www.sergeli.toshkent.uz) веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш юклатилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари М.Хидиров зиммасига юклатилсин.

Сергели туман ҳокими
Б.Шамуратов

2020 йил 7 июль