« Back

Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг ҚАРОРИ 14.07.2020 22:58

Умумий ўрта таълим мактабларига ҳудудларнинг (микроҳудудлар) бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997й., 9-сон, 225 модда), “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида Низом”нинг 39-бандига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича Шайхонтоҳур тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудудлар) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шайхонтоҳур туманидаги умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан ҳисобга олиш таъминлансин.

3. Халқ таълими бўлими (Ф.Широва):

умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти фақат мазкур муассасага бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган 1-синфга чиқиш истагини билдирган ўқувчиларни белгиланган тартибга кўра қабул қилинишини таъминласин:

бириктирилган ҳудудлар бўйича болалар ҳисобини юритиш, таълимга жалб этилиши ва жойлаштирилиши доимий назоратга олинсин.

 4. Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи (С.Муртазакулов):

мазкур қарор “Тошкент оқшоми”, ва “Вечерний Ташкент” газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Шайхонтоҳур туман ҳокимининг ўринбосари Р.Қурбонов зиммасига юклансин.

 Шайхонтоҳур туман ҳокими
А.Тухтаев

2020 йил 9 июль