« Back

Сирдарё вилояти 01.05.2020 17:12

Президент Сирдарёга етиб келди

Бугун тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиққан. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев зудлик билан Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб келди.

Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ.

ЎзА