« Back

Тошкент шаҳар ҳокимининг ҚАРОРИ 29.03.2019 16:20

Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиўимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарорига (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2010 й., 17-сон, 131-модда) ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.        Қуйидагилар:

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

“Iste’molda bo’lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар, ижара ҳақи миқдорлари ва “O’rikzor savdo kompleksi” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 1.1 ва 1.2-иловаларга мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларини ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов), Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (М.Тохиров), “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК (М.Ирматов) бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, тўловлар, ижара ҳақи тўловлари ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги 435-сонли қарори (3-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари белгиланган бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини бозорлар ва савдо комплекс­ларига кириладиган барча жойларга осиб қўйилишини таъминласин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хаджизадаев зиммасига юклатилсин.

Тошкент шаҳар ҳокими

Ж.Артикходжаев

2019 йил 27 март