« Back

Тошкент шаҳар ҳокимининг ҚАРОРИ 21.09.2020 12:23

“Халқ назорати” электрон порталини ишга тушириш чора-тадбирлари тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4642-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 йил) ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳри аҳолисининг ҳаётида фаол иштирок этиш орқали Тошкент шаҳри қиёфасини ва инфратузилмаси ҳолатини яхшилашга ҳамда давлат хизматларининг сифати ва аҳолини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Рақамли ривожланиш департаменти” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Департамент деб аталади) томонидан “Халқ назорати” электрон портали (кейинги ўринларда - портал деб аталади) ишлаб чиқилганлиги ҳамда ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

“Халқ назорати” электрон порталида маълумотларни қайта ишлаш Регламенти 1-иловага мувофиқ;

 Фойдаланувчилар томонидан “Халқ назорати” электрон порталига юборилаётган маълумотларни модерация қилиш бўйича ягона қоидалар 

2-иловага мувофиқ;

“Халқ назорати” электрон порталига уланадиган Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимликлари, уларнинг тузилмасидаги бошқарма, корхона ва ташкилотлар ҳамда бошқа мутасадди бошқарма ва ташкилотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

а) Департамент порталнинг ишлаб чиқувчиси ҳисобланади;

б) жисмоний шахслар шаҳар инфратузилмасининг ҳолати 

ва бошқа масалалар юзасидан хабарлар ва таклифлар киритиш учун порталда бепул рўйхатдан ўтади;

в) Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш 

бош бошқармасининг “1055-Марказий шаҳар диспетчерлик хизмати” порталнинг оператори ҳисобланади.

4. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимликлари, мутасадди бошқарма ва ташкилотлар:

Департамент билан биргаликда 2020 йилнинг 25 сентябрига 

қадар порталга уланиш ва унга келиб тушган хабарлар ва таклифларни қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда, 

тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, бунда айниқса, аниқланган муаммоли масалалар ўрганиб чиқилиб, ҳал этилишини ташкил этиш 

ва назорат қилиниши; 

порталга келиб тушган хабарлар ва таклифлар бўйича аниқланган муаммоли масалаларни бартараф этиш мақсадида, шаҳар ҳокимлигига таклиф киритилиши;

порталдаги хабар ва таклифларнинг ижрочилари билан боғлиқ бўлган маълумотларни доимий равишда янгилаб борилиши таъминлансин.

5. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – “Рақамли ривожланиш департаменти” МЧЖ (С.Абдуллаев):

2020 йилнинг 25 сентябрига қадар жисмоний шахслар томонидан 

“Халқ назорати” электрон портали билан фойдаланиш тўғрисидаги Келишув тасдиқласин;

жисмоний шахслардан порталга келиб тушган хабар ва таклифларни тегишлилиги бўйича бошқарма ва ташкилотларга юборилган мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан тизимли ҳамда таҳлилий мониторинг ўтказиб борилиши;

порталга келиб тушган хабарлар ва таклифларни ҳамда уларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар ва уларни ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштирилиши, шунингдек, чуқур таҳлил қилган ҳолда ҳар чорак якунида Тошкент шаҳар ҳокимлигига ахборот киритилиши таъминлансин;  

Тошкент шаҳрининг бошқарма ва ташкилотларида портал фаолиятини ташкил этиш ва портал билан боғлиқ бўлган ташкилий масалаларни ҳал этилишида яқиндан кўмаклашиш ишлари амалга оширилсин.

6. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин), Матбуот хизмати (Ф.Маҳмудхўжаев) 

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Б.Раҳмонкулов ва С.Абдуллаев зиммаларига юклатилсин.

 Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаев

2020 йил 14 сентябрь