« Back

Тошкент шаҳар сайлов комиссияси Матбуот хизмати 29.10.2019 14:34

ЯНГИ КОДЕКСНИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Кеча Олмазор туманида ташкил этилган туман сайлов комиссияси ва округ сайлов комиссиялари аъзолари билан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинар машғулотида шаҳар сайлов комиссиясининг раиси Р.Хакимов томонидан семинар қатнашчиларига туман сайлов комиссияси олдида турган вазифалар, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссия­ларининг Сайлов кодекси 22-моддасида белгиланган ваколатларни амалга ошириш ҳамда тузиладиган сайлов участкалари жойлашуви, маркази учун ажратиладиган бинолар ва сайловчилар ҳақидаги маълумотларни ҳар томонлама аниқ ва пухта бўлишини таъминлаш масалалари атрофлича тушунтирилди.

Маълумки, Тошкент шаҳри бўйича 60 та шаҳар Кенгашига, 327 та туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган. Бугунги кунда округ сайлов комиссиялари ўзлари учун ажратилган биноларда ўз фаолиятини бошлаган.

Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котибияти раҳбари
Худоёр Маматов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Баходир Юнусовлар иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари семинар қатнашчиларига бугунги кунда Марказий сайлов комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар!” шиори остида янги Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятининг сайловчиларга ҳар томонлама кенг қамровли тушунтириб берди.

Семинар қатнашчилари Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан 2019 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигида фаол иштирок этишларини ва сайловларни ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш бўйича ўз фикр­ларини билдирдилар.

Тошкент шаҳар сайлов комиссияси Матбуот хизмати