« Back

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси 07.10.2019 15:31

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Бугунги кунда хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг энг истиқболли ва  жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Кўрсатилаётган бозор хизматлари турларининг рўйхати хилма-хилдир.

Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Натижада, 2019 йил январь-август ойида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 39 570,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 116,6 фоизини ташкил этди.

Бозор хизматларининг салмоқли ҳажми молиявий транспорт алоқа ва ахборотлаштириш ва таълим соҳасидаги хизматларда кузатилмоқда. Валюта сиёсатини эркинлаштириш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини кредитлаш кўламини кенгайтириш, шунингдек, молиявий ташкилотлар томонидан инновацион хизматларни кўрсатиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар молиявий хизматлар ҳажмини ошишига таъсир кўрсатди. Молиявий хизматларнинг ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,0 фоиз ўсиб, 11 581,4 млрд. сўмни ташкил этди (жами хизматлардаги улуши 29,3 фоизни ташкил қилади).

2019 йил январь-август ойида транспорт хизматлари ҳажмини ошишига таъсир қилган омилларидан бири йўловчи ва юкларни ташиш хизматларига бўлган талабнинг ошиши ҳисобланади.

Транспорт хизматлари умумий ҳажмида энг катта улушни автомобиль транспорти орқали кўрсатилган хизматлар (58,8 фоиз) эгаллайди. Бу унинг ҳаракатчанлиги, юкларни (йўловчиларни) йўлда бошқа транспорт­га қўшимча юкламасдан (ўтказмасдан) “Эшикдан эшиккача” етказиб беришда қулайлиги, транспорт воситасини ҳаракатлантиришда мустақиллиги билан изоҳланади.

Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори технологик хизматларнинг янада ривожланиши, хизматларнинг янги турларини кенгайтирилиши, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини яхшиланиши алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ошишига таъсир кўрсатди. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоиз ўсиб, 3 577,4 млрд. сўмни ташкил этди (жами хизматлардаги улуши 9,0 фоизни ташкил қилади).

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси