« Back

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси 15.10.2019 15:01

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЯНВАРЬ-АВГУСТ ОЙЛАРИДА БАЖАРИЛГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ

Жорий йилнинг январь-август ойларида Тошкент шаҳрида 10 073,5 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 127,8 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, йирик ташкилотлар томонидан қурилиш ишлари ҳажми 2 495,4 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155,3 фоизни ташкил қилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 24,8 фоизни ташкил қилди.

Мос равишда кичик корхона ва микрофирмалар 6 172,5 млрд. сўм ёки 125,3 фоизни (жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 61,3 фоиз) ҳамда норасмий сектор 1 405,6 млрд. сўм ёки 103,5 фоиз (жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 13,9 фоиз)ни ташкил этди.

Туманлар кесимида қурилиш ишларининг катта қисми Миробод туманида бажарилган бўлиб, шаҳарда бажарилган жами қурилиш ишларининг 15,3 фоизини ташкил этди, Юнус­обод туманида бажарилган қурилиш ишлари эса 13,0 фоизни, Мирзо Улуғбек туманида 11,8 фоиз, Шайхонтоҳур туманида 10,6 фоиз ва Олмазор туманида 8,9 фоизни ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисми, яъни 61,2 фоизи қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, турар жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди. Фуқаролик объектлари қурилиши ва ихтисослаштирилган қурилиш ишлари ҳажми ҳам ўтган йилга нисбатан кўпайган ҳолда жамига нисбатан 38,8 фоизни ташкил қилди.

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси