« Back

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 19.04.2020 12:54

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, жорий йил 1 майдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

Бу орқали ҳукумат алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ишлаб

чиқарилиши ва сотилишига чек қўйишни мақсад қилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари янгиси жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб кўйилади.

ЎзА