« Back

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 20.04.2020 22:59

Туркия компанияси Қибрайда замонавий уйлар қурмоқчи

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида “Invest Village” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур лойиҳа Қибрай туманининг “Тузел” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилиши белгиланган. Унинг умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларига тенг. Шундан 20 миллион доллари Туркиянинг “Toleza Tekstil Sanayı lç ve Diş Tic. Ltd. Ști.” Компанияси томонидан киритилаётган тўғридан-тўғри инвестиция маблағи бўлса, 5 миллион доллари маҳаллий кичик бизнес субъекти “Super Garden” МЧЖга тегишлидир.

Қарорда қайд этилишича, “Invest Village” лойиҳасининг рўёбга чиқарилиши натижасида замонавий тураржой бинолари қурилиб, унинг 5 фоизи Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади. Шунингдек, бу ерда 100 та янги иш ўрни яратилади.

ЎзА