« Back

Ўзбекистон Республикасининг қонуни 11.04.2020 13:03

Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 23 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 24 мартда маъқулланган

1-модда. 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгилансин.

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти
Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2020 йил 10 апрель
№ ЎРҚ-615