« Back

Яккасарой тумани ҳокимининг ҚАРОРИ 20.08.2020 14:54

Умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудуд доирасида яшовчи, лекин таълим тили бўйича шу таълим муассасаси томонидан қамраб олинмайдиган ҳамда туман ҳудудлар (маҳалла, кўча ва уйлар)ни ва болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш юзасидан умумтаълим мактабларига бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 июндаги 847-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Яккасарой тумани халқ таълими бўлимининг 2020 йил 11 июндаги 02/1-3/1-303-сонли хатини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Микроҳудуд доирасида яшовчи, лекин таълим тили бўйича шу таълим муассасаси томонидан қамраб олинмайдиган болалар тегишли тартибда йиғим ундирилмаслик шарти билан бошқа таълим муассасаларига бириктириш 1-иловага, туман ҳудудлар (маҳалла, кўча ва уйлар)ни ва болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш юзасидан умумтаълим мактабларига бириктириш бўйича қўшимча бириктириш рўйхат 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф.Хамраев), туман Халқ таълими бўлими (Б.Хасанова), тегишли бўлим ва бошқармалар билан биргаликда туман ҳудудидаги “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган 3 та кўп қаватли уйларга кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 26-сонли умумтаълим мактаби томонидан тегишли тартибда қабул қилиниши;

туман ҳудудидаги “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган 89, 89а, 89б-сонли кўп қаватли уйларга кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 48-сонли умумтаълим мактаби томонидан қабул қилиниши;

 туман ҳудудидаги “Шохжаҳон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган 13-сонли кўп қаватли уйлар  мажмуасига кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 89-сонли умумтаълим мактаби томонидан қабул қилиниши;

туман ҳудудидаги “Дилбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган 20-А-сонли кўп қаватли уйлар мажмуасига кўчиб келиши назарда тутилаётган болалар 319-сонли умумтаълим мактаби томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.

3. Туман ҳокимлигининг Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (М.Миркамолов), Матбуот хизмати (О.Назимов);

қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида regulation.gov.uz порталига, шунингдек, “Тошкент оқшоми”, “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф.Хамраев), туман Халқ таълими бўлими (Б.Хасанова):

мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Хамраев ҳамда туман Халқ таълими бўлими мудири в.в. бажарувчиси Н.Хусанбаева зиммасига юклатилсин.

Яккасарой тумани ҳокими   А.Сайфутдинов
2020 йил 5 август