« Back

Янгиликлар 06.04.2020 12:25

Коронадайджест

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони 30 нафарни ташкил этмоқда.

95-97 фоиз ҳолатда касалликнинг биринчи белгилари 10-12 кундан кейин намоён бўла бошламоқда.

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ киши стационар ва уй карантинида бўлиб турибди.

Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик коронавирус инфекциясидан вафот этди. Маълумотларга кўра, ҳозирда Нью-Йоркда 10дан ортиқ ўзбекистонликларда коронавирус қайд этилган.

Карантин қоидаларини бузганлар сони 27 мингдан ошди. Андижон вилоятида автомобиль ҳаракатланиши учун сохта рухсатнома тайёрлаган ва ундан фойдаланган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди.

Ўзбекистонда май ойидан бошлаб сунъий нафас олиш ускуналари(ИВЛ) ишлаб чиқарилади.

6 апрелдан янги карантин чоралари кучга киради.