« Back

Юнусобод тумани ҳокимининг ҚАРОРИ 24.09.2020 13:24

Юнусобод тумани ҳокимининг 2019 йил 12 июлдаги 2125-сонли қарори иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2019 йил 15 июлда узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масаласига бағишлаб ўтказилган мажлисда берилган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 16 июлдаги 14/1-244-сонли хати, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 5 августдаги 1068-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 19 июлдаги 240-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда Юнусобод тумани халқ таълими бўлимининг 2020 йил 12 июндаги 02-2/1-846-сонли мурожаат хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

1. Юнусобод тумани халқ таълими бўлимининг 2020 йил 12 июндаги

02-2/1-846-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Юнусобод туманида янги ташкил этилган 72 ва 88-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда тумандаги янги қурилиб, фойдаланишга топширилган уйлар туман ҳудудидаги маҳалла, кўча ва уйларга иловага мувофиқ бириктирилсин.

3. Юнусобод тумани ҳокимининг 2019 йил 12 июлдаги 2125-сонли қарори иловаси мазкур қарор иловасига мувофиқ ўзгартирилсин.

4. Туман ҳокимлигининг Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Р.Жўраев), Матбуот хизмати (М.Толипов);

 Қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида regulation.gov.uz порталига, шунингдек, “Тошкент оқшоми”, “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

5. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ж.Набиев), туман Халқ таълими бўлими (О.Ярашев):

Мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин, шунингдек, ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Набиев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими в.в.б 
Ф.Одилов

2020 йил 15 сентябрь