СИЁСАТ

Тошкент шаҳар ҳокимининг ҚАРОРИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ 2020 ЙИЛДА МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 215-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ, юридик шахсларга, шунингдек, хорижий юридик шахсларга тегишли бўлган 2020 йилда мажбурий техник кўригини (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ташкил қилиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан,

24.02.2020 13:17 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ДЕВОНИ ХАЛҚ КУТУБХОНАСИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАГИ НУТҚИ

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари, азиз қардошим!

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Хонимлар ва жаноблар!

Авваламбор, мана шундай ғоят муҳим ва шукуҳли маросимга таклиф қилганлари учун Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Жаноби Олийларига, муҳтарама Эмине Хоним Олияларига, қардош турк халқига чин қалбимдан миннатдорчилик изҳор этаман.

24.02.2020 13:16 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҲАР ҚАЙСИ ДАВЛАТ, ҲАР ҚАЙСИ МИЛЛАТ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТИ, ЮКСАК МАЪНАВИЯТИ БИЛАН ҚУДРАТЛИДИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

24.02.2020 13:13 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5938-сон Фармонига мувофиқ:

20.02.2020 15:51 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ, МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНГИ ДАРАЖАГА ОЛИБ ЧИҚИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли “кўприк” бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, фуқаролар йиғинларига хос бўлмаган функциялар юклатилаётганлиги, уларнинг бошқа қуйи идоралар билан ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилмаганлиги, оила, хотин-қизлар ва кексаларга ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар самарали натижа бермаётганлиги жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.

20.02.2020 15:50 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўзбекистон – Туркия:

ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ СТРАТЕГИК ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 2020 йил 19 февраль куни ушбу мамлакатга ташриф буюрди.

“Эсонбуға” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти ҳамда бошқа расмий кишилар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев хорижий ташрифлари чоғида албатта ўша мамлакатнинг табаррук зиёратгоҳларида бўлиб, улуғ сиймолари хотирасига ҳурмат бажо келтиради. Туркияга бу галги ташриф ҳам ана шу эзгу анъана билан бошланди. Давлатимиз раҳбари Анқара шаҳрида Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Туркия Республикасининг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.

20.02.2020 15:47 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТУРКИЯГА ТАШРИФИГА ДОИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари ушбу мамлакатда бўлади.

18.02.2020 16:19 davomini o'qish


Коррупция

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАМДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ТИЗИМЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

12.02.2020 15:08 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИ СИФАТИНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ ВА ҚУРИЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Қурилиш-монтаж ишлари сифатини янада ошириш, қурилиш соҳасидаги назорат қилувчи инспекциялар ролини кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5577-сон Фармонига мувофиқ:

06.02.2020 14:36 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ ЖАЗОСИНИ ЎТАЁТГАН, ҚИЛМИШИГА ЧИН КЎНГИЛДАН ПУШАЙМОН БЎЛГАН ВА ТУЗАЛИШ ЙЎЛИГА ҚАТЪИЙ ЎТГАН БИР ГУРУҲ ШАХСЛАРНИ АФВ ЭТИШ ТЎўРИСИДА”ГИ ФАРМОНИГА 
Ш А Р Ҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

06.02.2020 14:35 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ТАШҚИ САВДО ЖАРАЁНИДАГИ МУАММОЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

06.02.2020 14:33 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлган Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майкл Ричард Помпеони қабул қилди.

06.02.2020 14:32 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш орқали мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини янада кенгайтириш ҳамда болаларнинг мактабгача таълими билан кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида:

31.01.2020 15:40 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ

Ҳурматли депутатлар ва сенаторлар!

Азиз юртдошлар!

Муҳтарам меҳмонлар!

Хонимлар ва жаноблар!

Жонажон Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўймоқда. Эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.

27.01.2020 12:39 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЭКСПОРТ, ИНВЕСТИЦИЯ ВА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 январь куни экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

17.01.2020 10:14 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ ВА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари!

Қадрли юртдошлар!

Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, бутун
халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

15.01.2020 16:26 davomini o'qish


Сессия

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Кеча Тошкент шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

14.01.2020 16:22 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

Ж.А.АРТИКХОДЖАЕВНИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига мувофиқ Артикходжаев Жахонгир Абидович Тошкент шаҳар
ҳокими лавозимига тайинлансин.

14.01.2020 16:21 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малака ва маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотлансин:

14.01.2020 16:20 davomini o'qish


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТАРМОҒИНИ 2020 ЙИЛДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни электр энергетикаси соҳасини янада ривожлантириш бўйича жорий йилга мўлжалланган асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

14.01.2020 16:19 davomini o'qish


Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] 14 [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ]