« Back

Бокс 13.08.2020 14:59

Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби ўзгарди

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп мухлислари 16 август тонгини сабрсизлик билан кутишаётганди.

Сабаби, шу куни ҳамюртимиз, енгилмас Шаҳрам Ғисёов проф боксдаги навбатдаги жангини мексикалик Франсиско Рохога қарши ўтказиши лозим эди. Энди эса вазият ўзгарди. Жанг бўлади, фақат Франсиско билан эмас, балки никарагуалик Уинстон Кампос билан. Рақиб ўзгаришининг ҳозирча тафсилотлари маълум эмас, муҳими жанг бўлади, муҳими Шаҳрамга ҳам рақибнинг фарқи йўқлигида.

Кампос шу кунгача проф боксда 44 та жанг ўтказган ва уларнинг 31 тасида ғалаба қозонган (19 нокаут). 7 та жангда мағлуб бўлган (3 та нокаут) ва 6 та жангда дурангга эришган.

Юртдошимиз эса ўзи ўтказган 9 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган (7 та нокаут).

ЎзА