« Back

Чемпионат 18.08.2020 12:46

Энг кучли пумсэчилар аниқланди

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси томонидан Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан таэквондонинг пумсэ йўналиши бўйича “Биз уни енга оламиз" шиори остида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

photo_2020-08-18_12-47-34 Онлайн тарзда "ZOOM" дастури орқали ташкил этилган мазкур мамлакат чемпионатида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 200 нафарга яқин таэквондочилар иштирок этди. Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Мавлон Рустамов, Самандар Сараев ва Жонибек Нормаматов тенгсиз топилган бўлса, аёллар ўртасида Мафтуна Умарова, Анна Табакова ҳамда Шаҳноза Шодмонова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Шунингдек, “Биз уни енга оламиз" шиори остида ўтган мамлакат биринчилигида Ҳасанбой Абдуғаниев эркаклар ўртасида, Лобар Яндашева эса аёллар ўртасида энг яхши спортчи дея эътироф этилди. Чемпионатнинг энг яхши ҳаками Аброр Каримов, энг яхши мураббийи Нуриддин Тошев бўлди.

Мамлакат чемпионатида ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

ЎзА