« Back

Дзюдо 11.06.2020 12:53

Дзюдо мусобақалари сентябрь ойидан бошланиши мумкин

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) мусобақаларни сентябрь ойидан бошлашни режалаштирмоқда. Ташкилотга аъзо мамлакатлардаги федерацияларга бу ҳақда расмий хат ҳам жўнатилди.

Хатнинг мазмунига кўра, коронавирус пандемияси бартараф этилишига умид боғланиб, Халқаро дзюдо федерацияси ташкилий қўмиталар билан мусобақаларнинг янги тақвими устида иш олиб бормоқда. Мусобақаларни Олимпия ўйинлари саралаш дастурида қатнашадиган спортчилар учун қулай ва адолатли тарзда ташкил қилишга эътибор қаратилади.

Таъкидлаш керакки, мусобақаларнинг сентябрь ойидан бошланиши қатъий қарор эмас. Агар коронавирус билан боғлиқ дунёдаги вазият бу муддатга қадар ижобий томонга ўзгармаса, мусобақалар бошланиш вақти ўзгариши табиий.

ЎзА