« Back

Футбол 18.06.2020 11:36

Неймар «Барселона»га бу йил ҳам бора олмайди

Хабарингиз бор, Каталониянинг «Барселона» жамоаси бир неча йилдан буён Парижнинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси, клубнинг собиқ футболчиси Неймарни ўз сафига қўшиш учун ҳаракат қилмоқда.

«ПСЖ» раҳбарияти жамоани тарк этиб, каталонияликлар сафига қайтмоқчи бўлаётган Неймарга 2021 йилнинг ёзига қадар Парижда қолишини уқтирди. Сабаби, айни пайтда «Барселона» бразилиялик ҳужумчининг трансферини аниқ кўтара олмайди.

Неймарнинг ўзи эса парижликлар билан 2022 йилгача тузилган шартномани узайтиришдан бош тортди. Агар Неймар бир йил давомида фикрини ўзгартирмаса, «ПСЖ» келаси йил ёзда уни сотиб юбориб, сарфланган 222 миллион евронинг муайян қисмини ортга қайтаришга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар «Барселона» жамоаси сафида 2013-2017 йилларда тўп сурган.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА