ДУНЁДА
04.07.20

• Канадада коронавирус пандемиясига қарши ўз жонини хатарга қўйиб кураш олиб бораётган ва шундай оғир вақтда ҳам Канада аҳолисини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаётган шифокорлар, кўнгиллилар, озиқ-овқат дўконлари ходимлари ва бошқа ишчилар шарафига махсус танга чиқарилди. Танганинг бир томонида Канада рамзи ҳисобланган заранг дарахти барги билан кесишган юрак тасвири туширилган. Иккинчи томонида эса катта юрак ўртасида қучоқлашиб турган одамлар гуруҳи акс этган. Тасвирнинг тагида мамлакатнинг расмий тили ҳисобланган инглиз ва французчада «Раҳмат» сўзи туширилган. Ушбу танганинг нархи 9 канада доллари ва 95 цент (тахминан 7,5 АҚШ доллари). Тангани фақат онлайн тарзда буюртма бериб харид қилиш мумкин. Тангаларни сотишдан тушган маблағ Канаданинг коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия фондига ўтказилади.

• Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг монументи очилди, дея хабар беради мамлакат президенти расмий сайти. Қасим-Жомарт Тоқаев очилиш маросимида онлайн режимида иштирок этди. Унинг айтишича, Миллий мудофаа университетида ҳайкал ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамият касб этади, чунки Қозоғистон Қуролли Кучлари айнан мамлакат мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланишга катта эътибор қаратиб келган Назарбоев фармони билан ташкил этилган. Тоқаев мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган Назарбоевни замонавий Қозоғистон асосчиси дея таърифлади. «Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Елбаси сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч - уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди президент.

« Back

Футбол 23.07.2020 14:41

Остон Ўруновнинг трансфер баҳоси уч ярим миллион еврога тенглаштириляпти

Ҳамюртимиз Ўруновга Россиянинг «Локомотив», «Зенит», «Краснодар» ва «Спартак» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Трансфер бозоридаги курашда эса «Спартак»нинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Кейинги пайтларда жаҳон футболи матбуотининг эътибори ўзбекистонлик футболчиларга тушаётганлиги бежиз эмас. Ўзбек футболи мактабида камол топган маҳоратли ҳамюртларимиз нафақат Осиёда, балки Европада ҳам ҳеч кимдан кам эмасликларини исботлашяпти. Жалолиддиновга «Локомотив» қизиқиш билдираётганлиги, Умаров Беларус чемпионатида «таломон-тарож» бўлаётганлиги фикримиз исботи. Бу ҳафтада эса Остон Умаров билан боғлиқ шов-шувлар жаҳон матбуотининг бош мавзуларидан бири бўляпти.

Россия премьер-лигаси якунланиши арафасида «Уфа»нинг ишончли аъзосига айланган Остон Ўрунов Россия етакчи лигасининг етакчи клублари томонидан «ов» қилинмоқда.

Ўрунов тўп сураётган «Уфа» клуби раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида 3-4 нафар футболчисини сотувга қўйишни мўлжаллаяпти. Уларнинг орасида Остон Ўрунов ҳам бор. Клуб икки етакчи футболчисининг нархини белгилаб ҳам бўлди. Унга кўра, Даниил Фомин 4,5 миллион, Остон Ўрунов эса 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Хабарингиз бор, Остон Ўрунов йил бошида Тошкентнинг «Локомотив» жамоасидан «Уфа»га 200 минг евро эвазига трансфер қилинган. Ҳали йигирмага ҳам тўлмаган юртдошимиз Бошқирдистон клуби сафида 10 та ўйинда майдонга тушди, тезкор дриблинглари эвазига бир неча маротаба РПЛ баҳсларида энг яхши футболчи сифатида тан олинди.

Ўруновнинг масаласи бугун-эрта ҳал бўлиши кутиляпти - уфаликлар «Спартак» бош директори Шамил Газизов билан музокара ўтказади ва учрашувда Ўруновнинг трансфери масаласи борасида якуний қарорга келиниши режалаштириляпти.

Ойбек ЮНУСОВ,
ЎзА